Қарор ижросига бағишланди
Бухоро вилояти Жондор туманида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввтлаш жамоат фонди ташаббуси билан "Давлат грантлари тўғрисида ННТ ходимлари хабардорлигини ошириш, лойиҳалар ёзиш ва тақдим этишда билим ва кўникмаларни шакллантириш" мавзуида семинар бўлиб ўтди. Унда жамоат фондининг масъулари, тумандаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори тарғибот қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввтлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси танловларига иштирок этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Семинарда Давлат грантлари тўғрисида ННТ ходимларини хабардорлигини ошириш, лойиҳалар ёзиш ва тақдим этишда билим ва кўникмаларни шакллантириш бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган ННТ вакиллари ва фонднинг масъул ходимлари томонидан тушунтириш ишлари ва тренинглар ташкил этилди.
Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида ўтган семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Зариф Комилов, ЎзА