Қарийб 9 кг. гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дала майдонида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 кг. “гашиш” моддаси аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Зарбдор туманида яшовчи, 1981 й.т. шахс Жиззах шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида бўлган хўжалик қопи ичида 4 кг. 840 гр. каннабис ўсимлиги борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов доирасида ушбу қонунбузарликларга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
ЎзА