Путин ва Орбан учрашувини ЕИ ёқламади
Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашди. Бу ҳақда Кремль сайти хабар берган.
– Нафақат кўп йиллик ҳамкоримиз, балки Европа Кенгашига раислик қилувчи сифатида ҳам келганингизни тушунаман, – дея ҳамкасбига мурожаат қилган РФ етакчиси. – Умид қиламанки, ушбу қийин вазиятда икки томонлама муносабатни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашиш имконига эга бўламиз. Европа инқирози, жумладан Украина йўналишидаги вазият ҳақида гаплашамиз.
Путин Орбаннинг 2 июль куни Киевга амалга оширган сафари ҳақида шундай деди.
Аввалроқ Венгрия ҳукумати раҳбари Москвага “тинчлик миссиясини” давом эттириш учун келганини маълум қилганди.
Орбан 2 июль куни Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан ҳам учрашув ўтказди.
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Венгрия навбатдаги раислиги доирасида ЕИ номидан Россия билан алоқа ўрнатиш мандатига эга эмаслигини қайд этган.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель эса “Венгрия Бош вазири Европа Иттифоқини ҳеч қандай тарзда ифодалай олмайди” мазмунида фикр билдирган.