Профессионал боксчиларимиз Россияда ғалабага эришди
Хабар берганимиздек, кеча 25 апрель куни кечки пайт Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридаги «Глав Клуб» спорт мажмуасида профессионал бокс бўйича ўтказилган навбатдаги рейтинг жангларида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишди.
Иқтидорли боксчимиз Музаффар Расулов россиялик Талиб Сарабековга қарши белгиланган 6 раундлик жангнинг 3 раундида техник ғалабага эришди.
Профессионал боксда ўз дебют жангини ўтказган Темур Бойсинов Россия шарафини ҳимоя қилаётган Расет Байрамовга қарши рингга кўтарилди. 4 раундга белгиланган мусобақа тенг курашлар ҳисобидан бораётганда 2 раундда Россия спортчисининг техник мағлубияти билан якунланди.
Т.Рўзиев, ЎзА