Приморье ўлкасида амур йўлбарслари кўпаймоқда
Олимлар Приморье ўлкасининг “Земля леопарда” миллий боғи ҳамда “Кедровая падь” қўриқхонасида йўлбарслар сони анча кўпайганини таъкидлашмоқда. 2019 йилдан кейин уларнинг сони 31 тадан 41 тагача кўпайган, дейилади "Земля леопарда" миллий боғи маъмурияти.
"Олимларнинг таъкидлашича, Приморье ўлкасиниг жануби-ғарбида қизил китобга киритилган амур йўлбарсларининг сўнгги йилларда кўпайиши бўйича янги маълумотлар тўпланган. Бугунга келиб бу ерда 41 та йўлбарс ва 14 та йўлбарс боласи ҳаёт кечирмоқда. 2019 йилда уларнинг сони 31 та эди", - дейилади хабарда.
Амур йўлбарси – сайёрамиздаги ноёб йиртқичларнинг бири бўлиб, йўқолиб бораётган жониворлар сифатида Халқаро қизил китобга киритилган. Экспертларнинг маълумотига кўра, 2021 йилда Россия Федерацияси ҳудудида жами йўлбарслар сони 600 бошдан ошади.
Мушуксимонлар оиласига кирувчи ушбу йиртқичлар фақат Приморье ўлкасида ҳамда Хитойнинг Россия билан чегарадош ҳудудларида яшайди. Бир нечта йўлбарс шимолий Корея чегараларида ҳам кузатилгани айтилади.