Президентимиз интервьюси ёшлар орасида тарғиб қилинмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” номли интервъюсининг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида тарғиб қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Ӯзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кӯрсатган юрист Х.Кабулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг Корақалпоғистон Республикасидаги аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ш.Аяпов давлатимиз раҳбари интервъюсининг мазмун-моҳиятига тӯхталди.

Таъкидланганидек, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида, кейинги беш йил давомида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кӯламдаги демократик ўзгаришлар натижасида “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда.
Давлатимиз раҳбари ана шу ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори ва уларнинг марказида турган ислоҳотчи раҳбар сифатида халқимиз ҳамда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди. Интервъюда қайд этилганидек, шу маънода, бугунги кунда бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида ана шундай улуғ аждодларимиз, умуман олганда, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассам, десак, адашмаган бўламиз.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА