Президентимиз интервьюси қизғин муҳокама этилди
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ўқув спорт техника клубида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
“Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда тарихчи олим, профессор Искандар Хайитов мамлакатимиз тарихи, мустақиллик йиллари, собиқ совет тузуми кирдикорларига оид қизиқарли маълумотлар ҳақида сўз юритди.
Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюси хусусида қизғин муҳокама бўлиб ўтди.
[gallery-3473]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА