Президентимиз эътирофи ва эътиборидан мамнунмиз
Бугун Давлатимиз раҳбари Андижонга ташриф буюрди. Ташриф давомида шубҳасиз, вилоят ҳаётида катта ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, янги янги лойиҳаларни амалга оширилишига тамал тоши қўйилади.
Президентимиз ташрифини Избоскан туманидан бошлагани туманимиз аҳлини беҳад қувонтирди. Негаки юрт отасини қадами етган жойда барака, ривожланиш бўлади.

Туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қўғай қишлоғидаги “Соҳиб омад баракаси” кластери томонидан яқинда “And gold” тикув-трикотаж фабрикаси ишга туширилган. Мазкур корхона фаолияти билан танишган Юртбошимиз бу ерда ишловчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Уларнинг ишларига омад тилади.
Жумладан, Президентимизнинг: “Сизларга ўзимнинг ҳурматимни, муҳаббатимни билдираман. Ўзларингиз яшайдиган қишлоқда ишли бўлганларингиздан хурсандман. Қачон Избосканда мана шундай замонавий корхона бўлган? Бу ишларни яна давом эттирамиз. Хотин-қизларимиз учун ҳамма шароитларни яратамиз.

Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади» деган эътирофлари нафақат корхонада ишловчи 800 нафардан зиёд хотин-қизни, балки бутун избосканлик аёлларни қувонтиради. Юртбошимизнинг ушбу эътирофи, қишлоқ аёлларига эътибори биз – қишлоқ аёллари қалбини фахр-ифтихорга тўлдиради, юрт равнақи учун янада фидойи бўлиб ишлашга ундайди.
Избосканлик хотин-қизлар Президентимиз эътиборига жавобан халқимиз, опа-сингилларимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган янги янги ташаббуслар билан ишлаймиз.

Дилфуза АҲМЕДОВА,
Халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати.
Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА