“Президент совғаси” Навоийга ҳам етиб келди
Ҳар йили Янги йил байрами арафасида 3-15 ёшгача бўлган оилавий болалар уйлари ва Мурувват уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ва боқувчиси Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фарзандларига “Президент совғаси” тарқатилади.
Жорий йилги “Президент совғаси” Навоийга ҳам етиб келди. Унда давлатимиз раҳбарининг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, ширинликлар, ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат каби жиҳозлар бор.


Энди навоийлик болажонларга “Президент совғаси” тантанали равишда топширилади.
А.Бўриев, ЎзА