Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини бериш таклиф этилди
Бугун пойтахтимизда давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бугун пойтахтимизда давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.Давлат мукофотларини ўз соҳибларига Президентимиз Шавкат Мирзиёев топширди.
Сўзга чиққанлар камтарона меҳнатини юқори баҳолагани давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Улар (айнан академик Оқил Салимов ) ўтган бир йил давомида мамлакатимиз ва халқимиз манфаати йўлида улкан ишларни амалга оширган Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини беришни таклиф этди.
Йиғилганлар бу таклифни қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.
Лекин Шавкат Мирзиёевнинг ўзи мамлакатимиз учун ҳали кўп ишлар қилиши зарурлигини айтиб, бу фикрни рад этди.
Халқ биздан рози бўлса, шунинг ўзи энг катта мукофот, деди Президентимиз