Президент мактабида янги ўқув йили бошланди
Нукус шаҳридаги Президент мактабида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги ўқув йилининг бошланиши билан қутлади.
Таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида таълимга қаратилаётган эътибор натижасида сўнгги йилларда соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда биринчилардан бўлиб Нукус шаҳрида Президент мактабининг очилиши шулар жумласидандир.
[gallery-8661]
2021-2022 ўқув йилида мактабни 22 нафар ўқувчи тамомлаган бўлса, улар томонидан чет давлатлар нуфузли олий ўқув юртларининг 4 миллион 145 минг 730 АҚШ доллари миқдоридаги гранти соҳиби бўлди. Бугунги кунда улардан икки нафари АҚШнинг Long Island, Arizona, бир нафари Жанубий Кореянинг KAIST, бир нафари Туркиянинг Istanbul Technical Universiteti, 18 нафари “Янги Ўзбекистон” университетига ўқишга киришга муяссар бўлди.
Янги ўқув йилида Президент мактабининг 5 синфига 2490 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлса, шундан энг иқтидорли 24 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Президент мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Хорижий ҳамда маҳаллий ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўқувчилари юксак натижаларга эришаётган ўқитувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Президент мактабида янги ўқув йили “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Мустақиллик дарслари билан бошланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА