Пойтахтда мактаб ўқувчилари югуриш бўйича беллашди
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши ҳамда Республика олимпия захиралари теннис мактаби ҳамкорлигида югуриш бўйича эстафета ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялаш, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратиш, миллий спорт турларини қайта тиклаш ва келажагимиз ворислари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини уюштиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

“Спорт саломатлик гарови” шоири остида ўтган мусобақада пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 50-, 64-, 187-, 308-умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан иборат жамоалар ўзаро беллашди.

Жамоаларнинг 4 нафардан вакили белгиланган 400 метр масофани марра чизиғига қадар босиб ўтди.

Уч ёш тоифасида аниқланган ғолиб ва совриндорларга мусобақа ташкилотчилари томонидан таъсис этилган медал, диплом, эсдалик совғалари ҳамда махсус кубоклар топширилди.
