Пойтахтда 7 та бино фаолияти вақтинчалик тўхтатилди
Тошкент шаҳар ҳудудида инсонлар кўп йиғилиши мумкин бўлган масканлар (биноларнинг) фавқулодда вазиятларни (ёнғинларни) содир бўлишида белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли тартибда Давлат ёнғин назорати текширувлари ўтказилди.
Текширувлар давомида Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт, Юнусобод ва Яшнобод туманларида жойлашган 7 та бино (иншоот) ва хоналарда инсонлар ҳаётига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги сабабли уларнинг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Ҳозирги вақтда иш фаолияти тўхтатилган объектлардаги тадбиркорлар томонидан аниқланган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда тезкорлик билан барча камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шербек Исломов, ЎзА