Президент ташрифидан сўнг...

Маҳалладаги кўчангизнинг хавфсиз, ёруғ ва ўзгача бўлиши кайфиятингизга таъсир қиладими? Тунги чироқлар ёруғида фарзандининг қўлидан тутиб сайрга чиққан ота-онани кўз олдингизда гавдалантиринг. Қаҳва ичиб, чақчақлашиб ўтирган дугоналарнинг шўх кулгуси эшитилиб кетсин.

Бу каби манзараларни ривожланган мамлакатларнинг дунё тан олган фильмларида кўрганлар кўп. Ҳа, дунё тажрибасида бундай гастрономик, туну-кун ишлайдиган кўчалар бор. У жойлар ҳамиша гавжум бўлади. Одам бор жойда ҳаёт бор, ҳаёт бор жойда эса иқтисодий фаоллик жадал бўлади.

Ўзбекистон пойтахтида ҳам кейинги йилларда бундай кўчалар сони кўпайиб қолди. Яқинда уларнинг қаторига Юнусобод туманидаги Рихсилий кўчаси ҳам қўшилди.

Давлатимиз раҳбари 16 декабрь куни шу кўчада амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ва замонавий инфратузилмани кўздан кечирган эди. Президент ташрифидан сўнг рукнининг бу галгиси шу маскандан тайёрланди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда туризм йўналишида икки мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, ўтган йили юртимизга хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор ўн миллион нафардан ошди. Бу кўрсаткич туризм инфратузилмасини шаҳар ва ҳудудлар кесимида тизимли равишда ривожлантириш заруратини янада кучайтирмоқда. Чунки сайёҳ нафақат тарихий обидаларни, балки шаҳар ҳаётининг қулайлиги, хавфсизлиги ва хизмат сифатига ҳам эътибор қаратади.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг бир қатор ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, замонавий инфратузилма лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу жараён халқаро талабларга жавоб берадиган “фаол шаҳар макони” деб аталадиган ёндашув билан уйғун. Барселона, Сеул, Лондон ва Истанбул каби шаҳарларда шундай кўчаларни кўрганман дейди шу ерда сайр қилиб юрганлар. Ҳа, бу ҳудуд маҳаллий аҳоли учун дам олиш жойи, тадбиркорлар учун эса барқарор даромад манбаига айланади. 

[gallery-26808]

Мазкур кўчада аҳоли учун туну-кун хавфсиз, қулай ҳамда мазмунли дам олиш, сайр қилиш ва овқатланиш имкониятлари яратилган. Бу эса шаҳар инфратузилмасини одамлар эҳтиёжлари асосида режалаштиришнинг амалий намунасидир.

– Президентимиз пойтахтда туризм ва сервис соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда, – дейди Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари Дониёр Юсупов. – Рихсилий кўчасидаги бу тажриба пойтахтимизда биринчиси эмас. Бундан олдин Миробод, Олмазор, Чилонзор, Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларида бир қатор гавжум кўчалар замонавий қиёфага келтирилган. Уларга туманимиз аҳолиси ҳам ҳавас қилгани рост. Маълумотларга кўра, пойтахтда 26 та кўчани 24 соат ишлайдиган фаол шаҳар маконларига айлантириш, шунингдек, туну-кун хизмат кўрсатадиган савдо ва сервис нуқталарини мингтага кўпайтириш режалаштирилган. Бу кўчада амалга оширилган ишлар ана шу кенг кўламли ишларнинг бир қисми саналади. Бу ерда энди сайллар, байрамлар ўтказамиз. Умуман, ҳамиша гавжум ва кўтаринки кайфият ҳукмрон ҳудуд бўлади. Ушбу кўчага ёндош ҳудудларда бешта йирик маҳалламиз жойлашган. Уларда 37 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Демак, амалга оширилган ҳар бир ўзгариш минглаб одамларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади. 

Кўчанинг илғор тажрибалар асосида модернизация қилиниши аҳоли кундалик эҳтиёжларини қондириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга хизмат қилади. Хусусан, ҳудуднинг икки километрлик қисмида муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси тубдан янгиланди. Шунингдек, 24 соат фаолият юритадиган савдо, умумий овқатланиш ҳамда кўнгилочар объектлар ташкил этилди.

Натижада 650 та янги иш ўрни яратилди. Бу маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Таҳлилларга кўра, шундай фаол шаҳар кўчалари хизмат кўрсатиш соҳасида иш ўринларини энг тез яратадиган инфратузилма ечимларидан бири ҳисобланади.

Ҳудудда кунига ўртача 35 мингга яқин автотранспорт воситаси ҳаракатланади. Буни инобатга олган ҳолда, аҳоли хавфсизлиги ва ҳаракат қулайлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Пиёдалар йўлаклари барпо этилди. 

Юзга яқин видеокузатув камералари ҳамда ўнга яқин фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилган. Бу чоралар жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим бўлиб, кўчада одамлар кеча-кундуз эркин ҳаракатланиши учун ишонч муҳитини яратади.

Кўча атрофидаги таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари, банк хизматлари ва кичик савдо объектлари, кўп қаватли турар жой биноларининг фасад қисмлари замонавий меъморий талаблар асосида таъмирланди. Бу эса кўчанинг умумий қиёфасини яхшилаш билан бирга, шаҳар маданияти ва эстетикасини ҳам янги босқичга олиб чиқмоқда.

Бу тажриба маҳалла, сервис ва транспорт инфратузилмасини уйғун ривожлантириш орқали шаҳар ҳаётида янги руҳ пайдо бўлишини исботламоқда. Рихсилий кўчаси мисолидаги ёндашув пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич кенг қўлланилишига ишонамиз. 

Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт кўчаларидан бошланган тараққиёт: Рихсилийда маданият, туризм ва бизнес уйғун ўсади