Попда италянча боғ барпо этилади
Италиянинг Advice & Consulting компанияси бош директори Александра Камински ва техник директори Лука Бигони ишбилармонлик ташрифи билан Наманганда бўлди.
Италиянинг Advice & Consulting компанияси бош директори Александра Камински ва техник директори Лука Бигони ишбилармонлик ташрифи билан Наманганда бўлди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Камалов ва италиялик ишбилармонлар учрашувида Поп туманида Италиянинг энг сўнгги инновацион технологияларига асосланган интенсив боғ барпо этиш юзасидан музокара олиб борилди.

“Namangan Agrologistic” корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этиш кўзда тутилган боғдорчилик мажмуаси лойиҳасини амалга ошириш учун Advice & Consulting компанияси бир ярим йил давомида вилоят ҳудудида чуқур таҳлиллар ўтказди. Тупроқ намуналари, бошқа керакли амалиётлар ижобий натижаси ўлароқ Поп туманида 20 гектар майдонда олма ва гилос боғлари барпо этиладиган бўлди.
Италиялик мутахассислар томонидан барпо этиладиган интенсив боғ иккинчи йилданоқ ҳосил бериши билан иқтисодий самарадор бўлиб, учрашувда бу йўналишда келажакда янада йирикроқ лойиҳаларни амалга ошириш, бундай боғларни агротехник парвариши бўйича маҳаллий мутахассислар тайёрлаш истиқболлари ҳам келишиб олинди.