Полвонларимизнинг ғалабали одимлари давом этмоқда
Туркиянинг Коня шаҳрида ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида спортчиларимиз улкан муваффақиятларга эришмоқда.
Жумладан, юнон-рум курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов мусобақанинг -87 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб, финал баҳсида эронлик Рамин Солтанмуродни 11:2 ҳисобида енгди ва олтин медаль соҳибига айланди.
Шунингдек, юнон-рум курашчиларимиздан Муҳаммадқодир Юсупов ва Aброр Aтабоев ўз вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди.
ЎзА