Полвонлар Осиё кубоги беллашувларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида 22–25 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Халқаро кураш ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамкорлигида кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё кубоги ўтказилади.
[gallery-29369]
Ҳозирда ушбу нуфузли мусобақага қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Мусобақа олдидан Қорақалпоғистон терма жамоаси таркибига кучли ва маҳоратли полвонларни саралаб олиш мақсадида Қорақалпоғистон кураш федерацияси томонидан беллашувлар ташкил этилди. Унда шаҳар ва туманлардан сараланган 40 дан ортиқ иштирокчи ўзаро куч синашди. Ғолиб полвонлар терма жамоа таркибига қабул қилинди.
Курашчилар Осиё кубоги мусобақаларида муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик машғулотларини фаол олиб бормоқда
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА