Польша ҳудудида номаълум ҳаво шари топилди
“RMF FM” радиоси хабар беришича, Польшанинг марказий қисмидан “сирли учар объект – электроника билан жиҳозланган ҳаво шари топилган.
Маълумотга кўра, қурилмада бошқа унсурлар билан бирга интеграл чизма ҳам бор.
“Воқеа жойида полиция ва ички хавфсизлик идораси ходимлари иш олиб боряпти, айни дам шар кимга тегишли экани ва нима учун бу ердалигига изоҳ бериш қийин”, дейилади хабарда.
Баҳорнинг сўнгги кунларида польшалик ҳарбийлар бир аэростат қидирилаётгани, дастлабки фаразга кўра, объект Беларусдан учирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Ўша қурилма топилгани ҳақида ҳалигача хабар берилмаган.