Полина Кудерметова Лондонда чемпион бўлмоқчи
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича WTA 500 таснифига кирувчи, мукофот жамғармаси 1 миллион 915 минг долларни ташкил этувчи нуфузли турнирда Полина Кудерметова асосий тўрга чиқди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳамюртимиз Полина Кудерметова ушбу турнирнинг саралаш баҳсларида австралиялик Прицилла Хонни 4:6, 6:4, 6:3, россиялик Алина Чараевани 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобида таслим этиб, асосий тўрнинг илк босқичига йўлланмани қўлга киритди. Энди теннисчимиз 9 июнь куни чехиялик Мари Бузковага қарши кортга чиқади.
Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова саралаш финалида германиялик Татьяна Марияга 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА