Пластик картадан пулларни ўғирлаган шахс аниқланди
Номаълум шахс томонидан 2022 йилнинг 25 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро вилояти Шофиркон тумани Вардонзе маҳалласида яшовчи, 1945 йилда туғилган фуқаро Р.С. ва яна 9 нафар фуқароларнинг пластик картасидан жами 18 миллион 218 минг сўм пуллар яширин равишда талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Боғиафзал маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро И.У. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган. Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги бошқа фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА