Перуда президент сайлови бўлиб ўтди
Сайлов натижаларига кўра, «Озод Перу» радикал партияси вакили Педро Кастильо мамлакатнинг янги президенти этиб сайланган.
Мамлакат Марказий сайлов комиссияси берган маълумотда келтирилишича, бюллетенларнинг 99,2 фоизидан кўпроғи ҳисоблаб чиқилгач Кастильога 8 миллион 800 минг 81 сайловчи (50,198 фоиз) овоз бергани маълум бўлди.
Хабарда таъкидланишича, Кастильонинг рақиби Халқ ҳокимияти партиясидан Кейко Фухимори 8 миллион 730 минг 535 та овоз (49,802 фоиз) олиб, сайловда мағлуб бўлган.