Педагог маҳорати – ўқувчилар ютуғида акс этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби вилоятдаги намунавий таълим муассасаларидан.
Мактаб 1961 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда бу ерда 4226 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Маскан ўқитувчи ва ўқувчилари эришаётган муваффақиятлар мамлакатимиз миқёсида ҳам эътироф этилаётир.
[gallery-19533]
Марина Жаббарова мазкур билим ўчоғида ўн беш йилдан буён ўқувчиларга инглиз тили фанидан дарс беради. Муаллиманинг фидойилиги, янгича педагогик усуллар устида изланиши, ҳар бир дарсни ноанъанавий тарзда ташкил этиши унинг муваффақиятлари омили бўлмоқда. Кўплаб шогирдлари билимдонлиги билан мактаб шон-шуҳратини юксакларга кўтараётгани бунинг яққол намунасидир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА