Пайариқда сессия: "Қизил" ҳудуддан қандай чиқамиз?"
Сессия кун тартибига туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини ошириш, рейтинг кўрсаткичлари бўйича "қизил" ҳудуд тоифасидан чиқариш масаласи қўйилди.
Халқ депутатлари Пайариқ тумани кенгашининг ўн олтинчи сессияси ўтказилди.
Сессия кун тартибига туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини ошириш, рейтинг кўрсаткичлари бўйича "қизил" ҳудуд тоифасидан чиқариш масаласи қўйилди.

Мазкур масала юзасидан туман ҳокими Д.Мусинов ҳисобот берди.
–Туманимиз нима учун республикадаги иқтисодий кўрсаткичлари паст 33 туман қаторига тушди? Бунга биз - тўрт сектор раҳбари сабабчимиз, – деди Д.Мусинов. – Энди бу рўйхатдан чиқиш учун ҳам биргаликда ишлашимиз, дастурлар ижросига жиддий эътибор қаратишимиз керак.

Туман ҳокими жорий йил якунига қадар ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев иштирок этди.
Сессиядан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.