“Пахтакор” учинчи назорат ўйинини ўтказди
Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби янги мавсумга ўзгача тайёргарлик олиб бораётганидан хабарингиз бор.
Пойтахт клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Ушбу йиғин доирасида “Карвина“ (Чехия) жамоасига қарши учинчи назорат учрашуви ташкил этилди.

Афсуски, бу ўйинда янгича услубни синаб кўрган “Пахтакор” жамоаси 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда Диёрбек Ортиқбоев 34-дақиқада майдондан четлатилди.

Энди “Пахтакор” 18 январь куни “Елимай“ (Қозоғистон) жамоасига қарши тўртинчи назорат ўйинини ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА