Пахтачида маҳалла тизими учун замонавий шароит яратилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманининг олис ва чегара ҳудудларидан бири ҳисобланган Пахтачи маҳалласида маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани амалда ўз самарасини бермоқда. Пахтачи маҳалласида қад ростлаган мазкур бино ҳам ана шу ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
Янги бинода маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий ходим, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда бошқа мутасаддилар фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Бу эса аҳоли мурожаатларини жойида кўриб чиқиш, муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш имконини кенгайтиради.
[gallery-28423]
Бугунги кунда маҳалла жамиятнинг энг муҳим бўғинларидан бири сифатида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва инсон манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Пахтачи маҳалласидаги мазкур янги бино эса ушбу тизим самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА