Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари маълум бўлди
V ёзги Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида паратаэквондо бўйича Олимпия чемпиони Асадбек Тоштемиров ҳамда паравелоспорт бўйича жаҳон чемпиони Маржона Пардабоева Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлади.
Ҳамюртларимиз мамлакатимиз байроғини кўтариб, нуфузли мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясини бошлаб чиқади.
Маълумот учун, Япониянинг Аичи префектураси ва Нагоя шаҳрида V Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда қитъанинг 45 та мамлакати вакиллари 18 та спорт тури бўйича баҳс олиб боради.
Айни дамда Японияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси мусобақада 11 та спорт тури бўйича баҳслашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА