Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамроҳлик қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган ушбу марказ ислом цивилизациясининг бебаҳо илмий-маънавий меросини асраш, ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишни мақсад қилган тарихий-маърифий мажмуа ҳисобланади.  

Маскан миллий меъморий услуб билан замонавий иншоотлар технологиясини уйғунлаштирган ҳолда қурилган. Бинонинг тўрт томонида 34 метрли пештоқлар, марказ қисмида эса 65 метр баландликдаги миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.

[gallery-26696]

Сантьяго Пенья марказдаги Қуръони карим залида ҳам бўлиб, мусулмон дунёсида юксак аҳамиятга эга бўлган Усмон Мусҳафи — Қуръоннинг энг қадимий қўлёзмаларидан бири билан танишди. Бу нодир қўлёзманинг Ислом дини ва жаҳон маданияти тараққиётидаги ўрни алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, Парагвай делегацияси “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс” ва “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” экспозициялари билан ҳам танишди. Уларда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ алломаларимиз мероси, шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар ва темурийлар даврларига оид нодир қўлёзмалар ҳам намойиш этилган.

Президент Сантьяго Пенья ушбу мажмуа халқаро илмий-тадқиқот, таълим ва маданий ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратишини қайд этди.

Маданий мулоқот ва маънавий яқинликни мустаҳкамлаш бугунги глобал шароитда ҳар қачонгидан ҳам муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Бу давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришда муҳим омил экани айтилди.  

Ўзбекистонда тарихий меросни асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларга юксак баҳо берилди.

<iframe width="356" height="633" src="https://www.youtube.com/embed/hhaDFu0WLWU" title="Paragvay Prezidenti Islom sivilizatsiyasi markaziga bordi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Икром АВВАЛБОЕВ,

Отабек МИРСОАТОВ(сурат),  

ЎзА мухбирлари

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парагвай Президенти Ислом цивилизацияси марказига борди