Пара спортчиларимиз Польша ва Нидерландияда ўтаётган жаҳон чемпионатларида қатнашмоқда
Бугун, 26 август куни Польшанинг Познан шаҳрида пара каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати бошланади.
30 та мамлакатнинг 200 нафардан зиёд матонатли ва иродали пара спортчилари иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
30 августга қадар давом этадиган жаҳон биринчилиги мусобақаларида маҳоратли пара каноэчиларимиздан Азизбек Абдулҳабибов, Ойбек Йўлдошев, Ҳасан Қўлдашев, Тўрабек Назарқулов ва Ҳайтмурод Шерқўзиев йигитлар ўртасидаги, Фарида Абдураимова, Шаҳноза Мирзаева, Иродахон Рустамова ҳамда Шаҳзода Мамадалиева хотин-қизлар иштирокидаги баҳсларда иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Шунингдек, кеча Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича бошланган жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг 9 нафар пара спортчиси Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мусобақалар 30 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА