Пара дзюдода чемпионлар аниқланди
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара дзюдо бўйича ёшлар ҳамда катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 260 нафар матонат ва ирода соҳиблари ғолиблик учун беллашди.
Икки кунлик мусобақалар сарҳисобига кўра, ёшлар ўртасидаги беллашувларда умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри дзюдочилари етакчиликка эришган бўлса, кейинги ўринларни Наманган ва Сурхондарё вилояти спортчилари эгаллади.

Катталар ўртасидаги беллашувларда полвонлар маскани Сурхондарё вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида карвонбошиликни қўлга олди. Иккинчи ва учинчи поғоналар Қашқадарё вилояти ҳамда пойтахт жамоасига насиб этди.

Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорларига медаль ва дипломларни Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мутасаддилари тантанали топширди.
Т.Рўзиев,
ЎзА