Пара дзюдочиларимиз жаҳон кубогини 9 та медаль билан якунлади
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида пара дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон кубогининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли якунланди.
Қувонарлиси, унда Довурхон Кароматов (J2, 95 кг) барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Турғун Абдиев (J1, 95 кг), Ўлмас Райимов (J1, +95 кг), Фотима Тоирова (J1, 60 кг), Феруза Эргашева (J1, +70 кг) ва Моҳинур Пармонова (J2, +70 кг) бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жаҳон кубогини 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 9 та медаль жамғарган ҳолда якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА