Пара атлетларимиз яна шоҳсупада
Парижда пара енгил атлетика бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида F37 классининг ядро улоқтириш дастурида икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди.
Чемпионатда Қудратуллохон Маъруфхўжаев 14 метр 69 см натижа билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, 14 метр 62 см натижа қайд этган Толиббой Йўлдошев делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.


Қайд этиш лозимки, ҳар иккала спортчимиз ушбу мусобақада ўзларининг шахсий рекордларини ўрнатди ва "Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА