“Пахта иши” қандай вужудга келган эди?
“Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” каби сиёсий фитна не-не ҳалол, соф виждонли инсонларни қийноққа, қамоққа ташлади.
Кечаги куннинг ўқилмаган саҳифалари
Яқин тарихнинг қора саҳифалари: ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарига келиб, мустабид тузум қатағоннинг янги, ёвуз гирдобига тортди. “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” каби сиёсий фитна не-не ҳалол, соф виждонли инсонларни қийноққа, қамоққа ташлади.
Орадан ўттиз йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳамки, бу мудҳиш қирғиннинг азоблари ҳамон юракларни тирнайди, қийнайди.
Чунки оғриқли саволлар кўп:
“Пахта иши” ва “Ўзбеклар иши” деган ҳақорат атайлаб ўйлаб топилганмиди?
СССР прокуратураси раҳбарлари бу “жиноят” юзасидан тергов гуруҳига нима учун айнан Гдлян билан Ивановни раҳбар қилиб тайинлаган?
Нима учун Олий Совет бу икки манфур кимсани жиноий жавобгарликка тортишга розилик бермади?
Нега улар ҳамон Ўзбекистонга тош отишни қўйишмаяпти?
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Абдусамат Полвонзоданинг “Пахта иши” қандай вужудга келган эди?” номли мақоласида шу каби яна бир қанча оғриқли саволларга ойдинлик киритилган.
Сайтимизни кузатиб боринг.