ЎЗСТАНДАРТ АГЕНТЛИГИ: Амалиёт, ислоҳот ва самара
Ўзстандарт агентлиги агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар юзасидан медиа тур ташкил этди.
Дастлаб ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳақида журналистларга маълумот берилди. Навоий вилояти шаҳар ва туманларидаги мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб илм-фан ва инновацияларни қамраб олган ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишга хизмат қилувчи 22 та саноат корхоналари ўрганилиб чиқилди ҳамда озиқ-овқат, тўқимачилик, қурилиш, чарм, кимё саноати соҳаларида истиқболли лойиҳа ташаббускорларини бирлаштирган 18 та “саноат кластери” ташкил этиш режалаштирилди.
“Саноат кластери” корхоналарига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари учун 214 та, шундан 67 таси халқаро талабларга уйғунлашган стандартлар ва 5 таси техник регламентлар далолатнома асосида етказиб берилди.“Саноат кластери” корхоналарида тегишли йўналишларда мутахассисларни тайёрлаш, илм-фанга боғлиқ янги инновацион лойҳаларни ишлаб чиқиш тадқиқот маркази платформасини ташкил этиш бўйича Навоий давлат кончилик институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
– Мутахассисларимиз томонидан 2020 йилнинг 11 ойида вилоятнинг 205 та корхонасида профилактика ишлари амалга оширилди, – дейди Агентлик департаменти вилоят филиали масъул ходими Фазлиддин Латипов. – Ўрганилган корхоналардан 165 таси ишлаб чиқариш корхоналари бўлиб, шундан 70 таси ҳозирги кунда экспорт фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. 21 та корхона маҳаллийлаштириш дастурига киритилган. 42 тасида маҳсулотлар сифатини назорат қилиш бўйича синов лабораториялари ташкил этилган, 75 тасида бошқа лабораториялар билан шартнома асосида синовлар ўтказиб борилмоқда. Профилактика тадбирлари ва ўрганишлар натижасида корхоналар 1868 та меъёрий ҳужжатлар билан бепул таъминланди ва 182 тасининг 1700 та меъёрий ҳужжатлари актуаллаштириб берилди.
Шунингдек, вилоятдаги қиёслаш кўригидан ўтказмасдан фойдаланиб келинаётган 47 та корхонанинг 350 дона ўлчаш воситалари қиёслаш кўригидан ўтказилишга, 14 та корхонага мувофиқлик сертификати олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Агентлик тизимидаги “Uz-Test” ДУК, “Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” ДКнинг вилоятдаги филиаллари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
“Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” ДК Навоий филиалига 11 ой давомида 1586 та мурожаат келиб тушган ва барча мурожаатлар ижроси таъминлаб берилган.
– Филиал томонидан вилоятнинг 29 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт бирлашмалари, пахта кластерлари, донни қайта ишлаш заводларининг 24760 дона ўлчаш воситалари ва 825 дона синов воситалари метрологик текширувдан ўтказиб берилди. Шу даврда филиал томонидан 10 та йирик, Навоий ЭИЗнинг 5 та ишлаб чиқариш корхонаси ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг тиббиёт бирлашмаларига сайёр хизмат кўрсатилди. 46 та корхона ва ташкилотлар томонидан четдан келтирилган 227 ўлчаш воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиб, расмийлаштирилади. Бундан ташқари, корхона томонидан ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида логистика хизматлари кўрсатилди, – дейди филиал раҳбари Абдуазиз Холов.
Медиа тур доирасида журналистлар Навоий эркин иқтисодий зонасида “UzEraeCable” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Корея қўшма корхонаси ва “Polipropilen quvurlar” шўъба корхонаси фаолияти билан танишди.
“UzEraeCable” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Корея қўшма корхонаси тасарруфида синов лабораторияси мавжуд бўлиб, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитацияланган. Корхонада йилига 130 минг километр сим, 120 минг дона 39 хилдаги автомобиль кабеллари ва аккумулятор жгутлари ишлаб чиқарилади. Корхонада ИСО 9001 халқаро стандарти талабларига мувофиқ сифатни бошқариш тизими жорий этилган ва сертификатлаштирилган.
Медиа тур доирасида журналистлар агентлик томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлди.
Абдували БЎРИЕВ, ЎзА