Қозон шаҳрида “Ўзбек киноси кунлари” давом этмоқда
Қозон шаҳридаги “Мир” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтди.
Қозон шаҳридаги “Мир” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Тадбирда Татаристон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари Дамир Натфуллин, Ўзбекистон Республикасининг Қозондаги консуллиги бош консули Фариддин Насриев, Ўзбекистон делегациясидан Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев ҳамда киноактриса Феруза Саидовалар иштирок этди.
Тадбир давомида, режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон”, Ҳилол Насимовнинг “Ҳаёт” бадиий фильмлари намойиш этилди. Шунингдек, татаристонлик киномухлислар ва Қозондаги ўзбек диаспорасига режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” ва “Абдуллажон”, Абдувоҳид Ғаниевнинг “Элпарвар” ҳамда Акбар Бектурдиевнинг “Тинчлик ортида” бадиий фильмлари тақдим қилиниши кўзда тутилган.
