Озодликни чеклаш жазоси берилди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра, агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа суд жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши белгиланган.
Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Чортоқ тумани бўлими иш юритувида судлар томонидан қўлланилган жарималарни тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Фуқаро Ю.Қ. га нисбатан жиноят ишлари бўйича туман cудининг ҳукмига асосан давлат фойдасига 17 миллион 840 минг сўм жиноий жарима қўлланилган.
Мазкур ҳужжат Бюронинг туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздорга жиноий жаримани белгиланган муддатларда тўланиши юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, уч ой давомида жаримани тўлашдан бўйин товлаб келган. Давлат ижрочиси томонидан жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома киритилди. Бўлиб ўтган суд ҳукмига асосан Ю.Қ. га нисбатан жазонинг бошқа тури билан алмаштирилди ҳамда озодликни чеклаш жазоси берилди.
Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани cудининг ҳукмига асосан фуқаро Т.Я. га давлат фойдасига 14 миллион 977 минг 500 сўм жарима ундириш белгиланган. У ҳам мажбуриятни бажармай келгани учун судга тақдимнома киритилди. Суд мажлиси давомида унга ҳам озодликни чеклаш жазоси берилди.
МИБ Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан мазкур йўналишдаги ҳужжатлар ижросини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар давом этмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.