“Ўзмиллийбанк” АЖ жамоаси чемпион
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва “Uzcard” томонидан ўтказилган банк футбол лигасининг ғолиби “Ўзмиллийбанк” АЖ жамоаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, турнирда Республика тижорат банклари ходимларидан иборат 22 та жамоа 8 гуруҳга бўлинган холда тўп сурди. Унда “Трастбанк” ва “Ўзмиллийбанк” жамоалари финалга чиқди. Финал учрашуви пеналтилар сериясигача бориб, якунда “Ўзмиллийбанк” АЖ жамоаси ғолиб бўлди.

Маълумот учун, мазкур мусобақа нафақат иштирокчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, балки банк ходимларини ўзаро жипслаштириш, соҳа ходимлари ўртасида дўстона муносабат ўрнатишда муҳим аҳамият касб этди.


“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати