Озиқ-овқат банклари тажрибаси ўрганилди
Маълумки, озиқ-овқат банклари тизимини йўлга қўйиш, ортиқча маҳсулотларни самарали тақсимлаш жамият тараққиёти ва иқтисодиётда муҳим саналади. Бунда логистика, сақлаш ва донор ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳамда волонтёрлик тизимини ривожлантиришнинг ҳам аҳамияти юқори.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси "European Food Banks Federation"да ўқув-амалий ташриф билан бўлди.

Музокаралар якунида Ўзбекистонда озиқ-овқат банклари тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва “Ижтимоий ҳимоя реестри” билан интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, мазкур ташаббус камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
А.РУСТАМОВ, ЎзА