Ўзбекистонга кимлар кўпроқ саёҳат қилмоқда: Эркакларми ёки аёллар?
Мамлакатимизда туризм соҳасининг жадал ривожланиши ортидан хорижий меҳмонлар оқими кескин ортиб бормоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар орасида гендер ва ёш бўйича демографик кўрсаткичлар очиқланди.
2026 йилнинг январь–июнь ойларида дунёнинг 205 та давлатидан жами 6 565 410 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юртимизга келаётган сайёҳлар орасида эркаклар устунлик қилмоқда — 3 627 564 нафар. Аёл туристлар сони эса 2 937 846 нафарни ташкил этди.
Ёш бўйича тақсимотда энг катта оқим 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган фаол аҳоли ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг сони 3 390 402 нафарни ташкил этди. Шунингдек, ташриф буюрганларнинг 1 307 741 нафари 56 ёш ва ундан катталар, 1 089 647 нафари 19–30 ёшдагилар ҳамда 777 620 нафари 0–18 ёшдаги болалар ва ўсмирлардир. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизнинг маданий, оилавий ва ишбилармонлик туризми йўналишидаги жозибадорлиги ортиб бораётганини кўрсатади.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА