Ўзбекистонда Мода ҳафталиги бўлиб ўтади
2024 йилдан Ўзбекистонда “Ўзбекистон ипак матолари” (SILK UZBEKISTAN FASHION WEEK) мода ҳафталиги ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ у икки йилда бир марта –май ойининг учинчи ҳафтасида ўтказилади. Ҳафталикда қатнашиш учун дунёнинг етакчи мода уйларини жалб этиш кўзда тутилган. Улар Ўзбекистон ипак матоларидан замонавий либос яратиш бўйича танловда иштирок этади. “SILK UZBEKISTAN FASHION WEEK”нинг мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.