Адлия вазирлиги томонидан 2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ижроси ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда давлат органлари ва 200дан ортиқ ННТ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад – Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича мавжуд муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилиш, асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни миллий ва халқаро ҳамжамиятга етказишдир.

Адлия вазири ўринбосари Н. Муҳаммадиев кейинги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлайдиган, замонавий демократик талабларга ва халқаро стандартларга жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилганини таъкидлади. Натижада 20 дан зиёд қонун, Президент ҳужжатлари ва Ҳукуматнинг қарорлари қабул қилинди. 

Давра суҳбати давомида 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган “йўл харита”лари ҳамда Мақсадли кўрсаткичларнинг ижро ҳолати, шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясига давлат органлари ҳамда ННТлар томонидан тақдим этилган 100 га яқин таклифларнинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. 

Давра суҳбати якунлари бўйича Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш юзасидан иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, таклифлар олинди. 

Адлия вазирлиги томонидан мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятимизда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда аҳолининг ижтимоий фаоллигини янада кучайтиришга хизмат қилади.

                                                                                               Н.Абдураимова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси қабул қилинади