Олий Мажлис Сенатига мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Раиси У Вон Сик бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасида иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда таълим соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада фаоллаштириш, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.  Хусусан, Кореянинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўрганиш йўлга қўйилгани алоҳида қайд этилди.

Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учрашувлари формати ишончли мулоқот майдонига айлангани қайд этилди.

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган навбатдаги йиғилиш доирасида ҳам амалий ва самарали натижаларга эришиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. 2023 йил сентябрь ойида Сеул шаҳрида ҳамда 2024 йил октябрь ойида Ашхобод шаҳрида ўтказилган учрашувлар мазкур форматнинг долзарблигини яққол намоён этгани таъкидланди.

Барча даражаларда йўлга қўйилган фаол парламентлараро мулоқот алоҳида қайд этилиб, жорий йил давомида Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг қатор қўмиталари раҳбарлари даражасидаги делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюргани мамнуният билан қайд этилди. Шунингдек, парламент дўстлик гуруҳлари фаолияти ўзаро мулоқотни мувофиқлаштириш ва амалий самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.  

KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда “электрон парламент” тизимини жорий этиш лойиҳасининг амалга оширилаётгани юқори баҳоланди. Мазкур лойиҳа қонун ижодкорлиги жараёнларини такомиллаштириш ва парламент фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 Томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканлигини билдирди.  

Учрашув якунида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Раиси У Вон Сик Фахрий меҳмонлар китобида ёзув қолдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Корея: парламентлараро ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади