Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди
Самарқандда Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, “Ўзбекистон-Эрон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ҳамраиси Қутбидин Бурхонов глобал конференцияда иштирок этаётган Эрон исломий кенгаш мажлиси депутати, “Эрон-Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ аъзоси Амир Монфарид бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини ривожлантириш, парламентлар даражасида тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани эътироф этилди.

Учрашув якунида парламентлараро мулоқотни мунтазам давом эттириш, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.
Н.Абдураимова, ЎзА