Ўзбекистон - Туркия: коммунал соҳада ҳамкорлик
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Туркиянинг “Apsiyon” компанияси билан бошқарув компаниялари ва ширкатлар фаолиятига оид музокаралар олиб бормоқда.
Ҳар икки давлатдаги бу борадаги амалиёт таққосланган ҳолда соҳага доир муаммолар, камчилик ва ютуқлар ўзаро таҳлил қилиниб, соҳа ривожи йўлида аниқ таклифлар шакллантирилмоқда.

Хусусан, куни кеча туркиялик экспертлар Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Дуккент қўрғонида бўлиб, у ердаги кўп хонадонли уйлар ҳолати ва аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганишди.
Маълумот ўрнида: Республикамизда жами 37 402 та кўп хонадонли уйлар мавжуд бўлиб, уларга 4 203 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва 249 та бошқарув ташкилотлари хизмат кўрсатиб келмоқда.