Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Мюнхен анжуманида иштирок этди
Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов анъанавий 62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди, дея хабар берган вазирлик матбуот хизмати.
- Дунёнинг турли минтақалари вакиллари хавфсизлик сиёсатидаги асосий масалаларни муҳокама қилиш учун Германияда йиғилган, - деди Б.Саидов. - Бугунги кунда Марказий Осиё бир минтақада давлатлари умумий фаровонлик йўлида турли масалаларни тинч йўл билан ҳал эта олиши, юзага келаётган таҳдидларга қарши бирлашиб, янада кучли бўлиши мумкинлигини ёрқин намоён қилмоқда.

Форум давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал миқёсдаги кўплаб долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, Грузия, Кувайт, Саудия Арабистони, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатлардан келган дипломатлар билан учрашувлар ўтказилди.


ТИВ қайд этишича, анжуманда эришилган ютуқлар кўриб чиқилиб, янги истиқболли мақсадлар белгилаб олинмоқда.
ЎзА