Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлиги янада ривожланади
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев билан учрашди.
Суҳбат чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26-27 январь кунлари Қирғиз Республикасига амалга оширган давлат ташрифи якуни муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларга эътибор қаратилди.
Турли даражада режалаштирилган тадбирлар жадвали, ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди. Музокарада ҳудудлараро алоқани, шунингдек, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Б.Худойбердиев, ЎзА