Ўзбекистон Қаҳрамони Ботиржон Темиров ҳам овоз берди
Халқ иродасининг бевосита ифодаси бўлган референдумда Ўзбекистон Қаҳрамони Ботиржон Темиров ҳам Фарғона шаҳридаги 51–референдум участкасига келиб, ўз хоҳиш-истагини билдирди.

Мазкур участкада овоз бериш учун барча шароитлар яратилган. Комиссия аъзолари хушмуомалалик билан фаолият олиб бормоқда. Фуқароларнинг кайфияти байрамона. Айниқса, маҳалланинг фахри бўлган Ўзбекистон Қаҳрамонининг оила аъзолари билан биргаликда участкага келиб овоз бериши барчани қувонтирди.

– Мамлакатимизда ўтказилаётган референдум ҳақиқий халқимизнинг байрамига айланди, – дейди Б.Темиров. –Чунки бош қомусимиз ҳар бир юртдошимизнинг тақдирида, ҳаётида катта ўрин тутади. Ўтказилган тарғибот тадбирларида ҳам уларнинг жараёнга бефарқ эмаслигини кўриб, рости қувондим. Жамият тараққий этиб, ўз олдига улкан мақсадларни қўяркан, албатта қонунларни ҳам такомиллаштиришга эҳтиёж бўлади. Янгиланаётган Конституция ҳам худди шундай зарурият ифодаси бўлди. У чинакам халқ Конституцияси бўлишига ишонамиз.
М.Сулаймонов,
М.Қодиров (сурат), ЎзА