Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.
Бугун давлатимиз раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
Кеча, 25 декабрь куни Ўзбекистон етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари амалий ташрифини якунлаб, "Пулково" халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.