Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москвага келди.
“Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага мамлакатимиз етакчиси Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

