Польшанинг Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан инсонийлик мезонларига бағишланган анъанавий “Warsaw Human Dimension Conference -2025” халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

ЕХҲТ доирасидаги энг йирик инсон ҳуқуқлари форуми ҳисобланган мазкур тадбирда 57 давлат, жумладан, Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.

Халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича катта тадқиқотчиси Мира Ритман билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли қўмиталари томонидан берилган тавсияларни амалга ошириш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятда ўзаро ахборот алмашиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Омбудсмани Human Rights Watch вакили билан учрашди