Ўзбекистон-Жанубий Корея: таълим соҳасидаги ҳамкорлик
Тошкент шаҳридаги 5-сонли мактабга Корея Республикасидан 5 нафар ўқитувчи ва 19 нафар ўқувчидан иборат делегация аъзолари ташриф буюрди.
Ташрифдан мақсад қадриятлар ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, ўзбек мактабларидаги ўқув жараёни ва дастурлари билан танишишдан иборат.


Тадбирда ўқувчилар томонидан ўзбек ва корейс миллий қадриятлари акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шеър ва қўшиқлар тингланди. Икки давлат таълим тизими ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида Корея мактабларидан бири билан икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Бу ташриф ҳар икки томон учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, келгусида янада кўпроқ ижтимоий ва илмий ҳамкорликларга йўл очиши кутилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА